Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Malibu ва Mercedes-Benz тўқнашди
Тўқнашув юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 26 май куни соат 23:00ларда, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Себзор-Нурафшон кўчалари чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1979 й.т. Б.Ш. (эркак) бошқарувидаги Malibu русумли транспорт воситаси ва ҳайдовчи, 1975 й.т. Ж.И. (эркак) бошқарувида бўлган Mercedes-Benz русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Қайд этилишича, тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур тўқнашув юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
12:11 / 06.07.2026