Ўзбекистон | 09:35 / 28.05.2020
9044
4 дақиқада ўқилади

«Тупроқлар ва улар унумдорлигини муҳофазалаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди

Қонун атроф-муҳитнинг муҳим таркибий қисми сифатида тупроқларни ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг, тупроқларнинг экологик функцияларини муҳофаза қилиш ва тиклашнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди ва атроф-муҳитнинг барқарор фаолиятини таъминлашга, табиий экологик тизимларни муҳофаза қилишга, тупроқлардан самарали ва эҳтиёткорлик билан фойдаланишга, уларнинг сифати ва унумдорлигини сақлашга ҳамда тупроқларни салбий таъсирлардан ҳимоя қилишга қаратилган.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Тупроқлар ва улар унумдорлигини муҳофазалаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Тупроқлар ва улар унумдорлигини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий мақсадлари тупроқларни муҳофаза қилиш, улар унумдорлигини сақлаш ва оширишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш, давлат органларининг ушбу соҳадаги бошқариш ва назорат қилиш ваколатларини, тупроқнинг тузилиши ва ҳолатига ҳар қандай таъсир кўрсатадиган субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлашдан, шунингдек тупроқларга таъсир қилиш чегаралари ва уларни бузганлик учун жавобгарликдан иборат.

Тупроқлар ва улар унумдорлигини муҳофаза қилиш қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширилади:

тупроқлар ва улар унумдорлигини муҳофаза қилиш мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш;

тупроқлар ва улар унумдорлигини муҳофаза қилиш кўрсаткичларни ҳисобга олиш ва мониторингини юритиш;

тупроқлар ва улар унумдорлигини муҳофаза қилиш соҳасида нормалар ва нормативларни ишлаб чиқиш; 

тупроқлар ва улар унумдорлигини муҳофаза қилишга қаратилган инвестиция фаолиятини рағбатлантириш;

тупроқлар ва улар унумдорлигини муҳофаза қилиш давлат хизмати инфратузилмасини ривожлантириш;

тупроқлар ва улар унумдорлигини муҳофаза қилиш соҳасида тадқиқотлар ташкил қилиш;

тупроқлар ва улар унумдорлигини муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш;

тупроқлар ва улар унумдорлигини муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни молиялаштириш;

қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларда фойдаланишга мўлжалланган агрохимикатлар ва пестицидларнинг сифати устидан ва улардан хавфсиз фойдаланиш устидан давлат назорати;

қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар унумдорлигини қайтадан тиклаш устидан давлат назорати;

қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар унумдорлиги ҳисобини юритиш ва маълумотлар банкини яратиш.

Тупроқлар ва улар унумдорлигини муҳофаза қилишнинг асосий вазифалари тупроқларнинг фойдали хусусиятларини сақлаш ва ва янада яхшилаш, уларни таназзулдан, агрокимёвий моддалар, саноат ва маиший чиқиндилар билан ифлосланишининг олдини олиш, тупроқларнинг ҳолатини ёмонлаштирадиган, унумдорлигини пасайтирадиган саноат, қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва бошқа тадбирларнинг босимини камайтириш, тупроқни тиклаш, реабилитация ва рекультивация қилиш, таназзулга учраган, ифлосланган ва вайрон қилинган тупроқларнинг фуқароларнинг соғлиғи ва фаровонлигига, атроф-муҳитга, иқтисодиётга салбий таъсирини бартараф этиш, мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш.

Тупроқларни муҳофаза қилиш ва уларнинг унумдорлигини сақлаш қуйидаги принциплар асосида таъминланади:

тупроқларнинг ҳолати ва унумдорлиги тўғрисидаги маълумотларнинг умумочиқлиги ва ишончлилиги;

тупроқлар ва улар унумдорлигини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги;

иқтисодий манфаатлардан тупроқни сақлаш манфаатларининг устуворлиги;

мажбурий алмашлаб экишни қўллаган ҳолда озиқ-овқат, ем-хашак ва саноат учун хом ашё етиштириш мақсадларида қишлоқ хўжалиги ўсимликлари экиладиган эрлардан оқилона фойдаланиш;

тупроқ унумдорлигини тиклаш, сақлаш ва оширишни таъминлаш мақсадида жойнинг тупроқ-иқлим шароитлари ва парваришланаётган экин турини ҳисобга олган ҳолда минерал, органик ва бошқа турдаги ўғитлар тизимини илмий асосланган равишда қўллаш;

тупроққа етказилган зарарни қоплаш, шу жумладан улар унумдорлигини қайтмас тарзда йўқотганлиги учун компенсация тўлаш;

тупроқларни муҳофаза қилиш ва улар унумдорлигини тиклаш ва оширишнинг албатта рағбатлантирилиши;

фуқароларнинг жамоат бирлашмаларининг тупроқларни муҳофаза қилиш ва унумдорлигини сақлаш муаммоларини муҳокама қилиш ва ҳал қилишда иштирок этиши.

Мавзуга оид