Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинанинг энг бой 100 одами маълум қилинди
“Forbes Украина” нашри 2016 йилдан бери илк бор Украинанинг энг бой 100 одами рейтингини тақдим қилди. Унда 1-ўринни тадбиркор Ринат Ахметов эгаллаган.
Ахметовнинг бойлиги 2,8 млрд долларга баҳоланган. Рейтинг тузувчиларининг таъкидлашича, бизнесменнинг бойлиги 2013 йилга нисбатан деярли 6 марта камайиб кетган.
2-ўринни “Интерпайп” гуруҳи эгаси Виктор Пинчук 1,4 млрд долларлик бойлик билан эгаллаган. Етакчи учликни Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко эгаллаган. Унинг бойлиги ҳам 1,4 млрд долларга баҳоланган.
Таъкидлаш жоиз, Порошенко Украинанинг миллиардерлари қаторига 5 йиллик танаффусдан кейин яна қайтди. 2014 йилда Forbes’нинг Украинадаги версияси уни 1,3 млрд доллар бойлик билан 6-ўринга қўйганди. 2015 йилда нашрнинг АҚШдаги версияси Порошенконинг бойлигини 750 млн долларга баҳолаб, доллардаги миллиардер деб ҳисобламай қўйган.
“Forbes Украина”нинг янги рейтингида бойлиги миллиард доллар ва ундан кўп бўлган 8 киши жой олган. Доллардаги миллиардерлар орасида охирги ўринни “Приватбанк”нинг собиқ акциядори Игорь Коломойский 1 млрд доллар бойлик билан эгаллаган.
Рўйхатнинг охирги ўрнидан “Таврия В” супермаркетлари тармоғи эгаларидан бири Борис Музалев 95 млн доллар билан эгаллаган.
Мавзуга оид
08:28 / 13.05.2026
Оренбургдаги газ саноати объектлари дрон ҳужумига учради
14:09 / 12.05.2026
Россия уч кунлик сулҳдан кейин Украинага ҳужумларни яна бошлади
09:18 / 12.05.2026
Украинада Андрей Ермак пул ювишда гумонланмоқда
09:09 / 12.05.2026