Ўзбекистон | 19:50 / 29.05.2020
6057
1 дақиқада ўқилади

Бугун жами 34 бемор тузалди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистонда 5 нафар бемор тузалиб, республика бўйича касалликдан соғайганлар сони 2728 нафарга етгани тўғрисида хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасидан 5 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 43,  ёши кичиги эса  35 ёшда. Ҳудудлар кесимида олинса, Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятидан 2 нафардан, Самарқанд вилоятидан 1 нафар.

Қорақалпоғистонда шу пайтга қадар 133та ҳолатда касаллик қайд этилган бўлса, уларнинг 122 нафари соғайган эди. Эндиликда коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 127 нафарга етди. Ҳозирда шифокорлар ушбу ҳудудда даволанаётган 6 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқда.

Бундан аввалроқ Тошкент шаҳридаги шифохоналарда 22, Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 7 нафар бемор соғайгани ҳақида хабар берилганди.

Шу тариқа, бугун 34 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2728 нафарни ташкил этмоқда.

Мавзуга оид