Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарши олинг – Pepsi Lime. Жаҳонга машҳур савдо белгисидан янги роҳатбахш таъм
Ўзбекистондаги Pepsi кишини тетиклантирувчи ва ором бахш этувчи газланган ичимликлар шайдолари учун жазирама ёз мавсумида махсус янги маҳсулотини тақдим этмоқда.
Танишинг ‒ Pepsi Lime (Pepsi лайм)!
Ушбу ичимликнинг мутлақ ўзига хослиги шундаки, лаймга тўйинган хушбўйлик ширин ичимликка ёқимли цитрус исини ато этади. Ва сиз цитрус мевасининг Pepsi ичимликларига хос маза билан уйғунлашган ўзгача таъмини кашф этасиз.
Янги ичимлик яна шуниси билан ўзига хоски, у бутунлай калориясиздир. Бу ўз навбатида, ёрқин мутлақ ғайриоддий таъмли, мазали ичимликни қидираётганлар учун муносиб танлов бўла олади.
Албатта, компания дизайнни ҳам унутмаган. Pepsi Lime ёдда қолувчи, замонавий ва ярқ этиб кўзга ташланувчи идишга қадоқланади.
Қора ва яшил лайм тусига туширилган дағал ёрлиқ диққатни жалб этиш билан бирга, гўёки, янги таъмнинг сир-синоатини акс эттиради. Сиз бир қарашда баҳри-дилни очиб, тетиклантирувчи лаймли ичимликни татиб кўрмасданоқ ҳис қила бошлайсиз.
Янги ичимлик 3 хил намунадаги оммабоп шаклда тақдим этилади. Ичимликлар 0.5 л, 1 л ҳажмдаги пластик идишлар ҳамда 0,25 л ҳажмли алюминий идишга қуйилади.
Янги таъмни татиб кўришга интиқ бўлаётганлар Pepsi Lime ичимлигини яқин кунларда савдо нуқталаридан сўрашлари мумкин бўлади.
Демак, янги таъм - янги Pepsi Lime!
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:00 / 12.06.2026
Pepsi “12-ўйинчи” лойиҳасини тақдим этади: футбол кампанияси қандай қилиб миллий ҳаракатга айланмоқда?
12:00 / 26.05.2026
2187 та лаваш-донер, 12 648 та сомса ва 1135 килолик лағмон: Pepsi Lazzatli Fest'да рекорд ўрнатилди
19:00 / 24.09.2025
Тошкентда Pepsi Music Fest 2025 муваффақиятли якунланди
19:00 / 12.09.2025