09:14 / 30.05.2020
7787

Тошкентда 38 500 000 сўм пулни тортиб олган шахслар ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми ва 227-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Жорий йилнинг 28 май куни соат 14:20лар атрофида Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчилар А.М., ака-ука Д.И. ва О.И. Чилонзор-7 даҳасидаги уй олдида шу ерда яшовчи Ф.А. ва унинг ҳамкасби Р.Ш.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитган.

ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, улар Ф.А.нинг қўлидан ичида 38 500 000 сўм пули, фуқаролик паспорти ва уйининг калити бўлган аёллар сумкасини тортиб олган. Р.Ш.нинг қўлидаги барсеткасини тортиб олмоқчи бўлганларида, у қаршилик кўрсатган, шундан сўнг улар Д.И. бошқарувидаги “Кобальт” автомашинасига ўтириб, воқеа жойидан яширинганлар.

Ички ишлар ходимларининг амалга оширган чора-тадбирлари натижасида А.М., Д.И. ва О.И. ушланганлар.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми ва 227-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Top