Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Sumitomo Mitsui Banking Corporation Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга оширади
Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банкларининг кредит маблағлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари бўйича техник-иқтисодий асосларининг асосий техник-иқтисодий параметрлари тасдиқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банкларининг кредит маблағлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари бўйича техник-иқтисодий асосларининг асосий техник-иқтисодий параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг қуйидаги инвестиция лойиҳаларини Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) ва “Sumitomo Mitsui Banking Corporation” (SMBC) банки иштирокида амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилади:
“Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказини яратиш (Дата-марказ)”;
“Ўзбектелеком” АКнинг халқаро пакетли коммутация марказларини кенгайтириш”;
“Ўзбектелеком” АК телекоммуникация транспорт тармоғи ва маълумотларни узатиш тармоғини кенгайтириш” лойиҳалари.
Қуйидагилар юқорида кўрсатилган лойиҳаларни молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:
бажариладиган контрактлар қийматининг 15 фоизи – SMBC кредитлари ҳисобидан, йиллик 4,0 фоиз қўшилган 6 ойлик ЛИБОР (иена) ва “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖнинг 0,5 фоиз миқдоридаги маржасига тенг бўлган фоиз ставкаси билан 6 йил муддатга япон иенасида тақдим этилади;
бажариладиган контрактлар қийматининг 85 фоизи – Япония экспорт суғурта агентлиги остидаги Япония халқаро ҳамкорлик банкининг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан, йиллик 1,48 фоиз қўшилган JPY CIRR ва “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖнинг 0,5 фоиз миқдоридаги маржасига тенг бўлган фоиз ставкаси билан 10 йил муддатга япон иенасида тақдим этилади.
Белгилаб қўйилишича:
“Ўзбектелеком” АК кредитлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, лойиҳалар бўйича масъул ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш учун жавобгар бўлган ижро органи ҳисобланади;
JBIC ва SMBC кредитларини қайтариш, фоизлар, комиссиялар ва улар бўйича бошқа харажатлар “Ўзбектелеком” АКнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Мавзуга оид
21:24 / 17.06.2026
Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева
20:58 / 16.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ компаниялари вакиллари билан учрашди
18:04 / 16.06.2026
Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг илк аъзолари эълон қилинди
17:50 / 16.06.2026