АҚШ Хитой билан зиддият сабабли Ҳонгконгдаги кўчмас мулкини сотмоқда
АҚШ ҳукумати Хитой билан кучайиб бораётган зиддият сабабли Ҳонгконгдаги қимматбаҳо кўчмас мулкини сотмоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат департаментидаги манбага таяниб Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, Ҳонгконгда АҚШга тегишли бир нечта уй сотувга қўйилган. Уларнинг умумий қиймати 1,3 млрд долларга баҳоланмоқда. Гап Шоусон-Хилл туманидаги бир нечта ҳашаматли уй ҳақида бормоқда. АҚШ бу кўчмас мулкни 1948 йилда сотиб олган.
Аввалроқ Хитой ҳукумати Ҳонгконг учун миллий хавфсизлик ҳақидаги қонун лойиҳаси бўйича резолюцияни қабул қилганди. Шундан кейин Пекин ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларда яна таранглик юзага келган. Ҳужжат учинчи кучларнинг Ҳонгконг ички ишларига аралашувини тақиқлайди. Трамп ушбу ҳаракатларни Ҳонгконг мақомини пасайтириш деб атаган ва бунинг учун Хитойга санкциялар қўллаш билан таҳдид қилган.
Шунингдек, ҳужжат қабул қилиниши Ҳонгконгда норозиликларга олиб келган, юзлаб одамлар ҳибсга олинган.
Трамп 29 май куни Ҳонгконг учун барча савдо имтиёзлари бекор қилиниши, экстрадиция ҳақидаги келишувлар, АҚШ фуқароларининг Ҳонгконгга кириши бўйича тавсиялар ва божхона имтиёзлари қайта кўриб чиқилишини маълум қилган.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024