Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жисмоний шахсларга қурол соҳасида рухсатномаларни олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати маълум бўлди
Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тасдиқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Жисмоний шахсларга қурол муомаласи соҳасида рухсатномаларни бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш муддатлари, рухсатномаларнинг амал қилиш муддатлари ҳамда рухсатномаларни олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати маълум қилинди.
Улар:

















Алоҳида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, рухсатномалар субъектлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳисобланади.
Фуқаровий (мукофот қилинган, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш) қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир рухсатномалар берилганда, ушбу қуроллар ва унинг ўқ-дориларини ташиш уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир берилган рухсатномалар асосида амалга оширилади.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:00 / 12.02.2026