Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 13:16 / 01.06.2020
16737
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда 14 ёшгача бўлган болалар сони очиқланди
Ўзбекистонда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 9 миллион 870 минг 276 нафарни ташкил этган.
2020 йил 1 январь ҳолати бўйича Ўзбекистонда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 9 миллион 870 минг 276 нафарни ташкил этган.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, шундан 5 миллион 112 минг 470 нафари ўғил болалар бўлса, 4 миллион 757 минг 806 нафари қиз болалардир.
Республикада 0–14 ёшдаги ўғил-қизларнинг 4 миллион 559 минг 212 нафари шаҳарда, 5 миллион 311 минг 64 нафари эса қишлоқ жойларда истиқомат қилади.