Тошкент вилоятида 3500га яқин карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланди
1 июндан бошлаб «қизил» тоифага киритилган ҳудудларда кучайтирилган рейд тадбирлари ўтказилади.
Тошкент вилоятида 31 май кун ўтказилган тадбирлар давомида фуқаролар томонидан карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ 1 722 та ҳолат қайд этилган бўлса, 30 май куни 1 476 та ҳолат қайд этилган.
Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, икки кун давомида 3 113 нафар фуқаролар карантин қоидаларини бузмаслик юзасидан расмий огоҳлантирилган.
31 май куни аниқланган ҳолатларнинг 400га яқини Зангиота ва Қибрай туманлари ҳамда Ангрен шаҳрига тўғри келса, 30 майга ҳам Зангиота ва Қибрай туманлари ҳамда Чирчиқ шаҳри билан бирга 380дан ортиқ ҳолатлар тўғри келади.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ инспекторлари томонидан 31 майда 141 нафар ҳайдовчи томонидан карантин қоидаларини бузиш аниқланган бўлса, 30 май куни 108 та бўлган. Транспорт воситасини ҳужжатсиз бошқариш бўйича 31 май - 463 та, 30 май - 265 та ҳолат аниқланган. Шунингдек, транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш билан боғлиқ 31 май - 7 та, 30 май - 15 та ҳолат аниқланган. Шу ва бошқа турдаги қоидабузарликлар билан карантин тадбирлари бошидан ҳозирги кунга қадар 15 560 та автотранспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилган.
Барча аниқланган қоидабузарликлар юзасидан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилган.
Шунингдек, 1 июнь кунидан бошлаб Тошкент вилояти ИИББ ва ҳамкорликдаги ташкилотлар вакилларидан тузилган махсус гуруҳ томонидан карантин қоидаларига амал қилиш юзасидан, «қизил» тоифага киритилган ҳудудларда кучайтирилган рейд тадбирлари ўтказилади.
«Ҳурматли фуқаролар! Ўрнатилган чекловлар ва қоидаларга амал қилишингиз ўзингиз ва яқинларингиз, қолаверса, ҳар бир фуқаро соғлигининг гаровидир. Карантин қоидаларига қатъий амал қилинг», - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
22:14 / 05.11.2024
Тошкент вилоятида ИИВнинг ўқ отиш полигони қурилади
08:30 / 04.11.2024
ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйди
13:41 / 02.11.2024
Тошкент вилоятида болалар учун берилган озиқ-овқатни боғчадан олиб кетаётган мудира ушланди
12:10 / 29.10.2024