Жаҳон | 14:46 / 01.06.2020
6381
1 дақиқада ўқилади

Украина 15 июндан халқаро авиақатновларни тиклайди

Халқаро йўналишлардаги авиақатновлар биринчи навбатда туристик мамлакатларга тикланади. 

Фото: REUTERS/Valentyn Ogirenko

Украина 15 июндан халқаро авиақатновларни тиклашни режалаштирмоқда. 

"15 июндан халқаро ва ички авиақатновлар очилади. Ички авиақатновлар эртароқ очилиши ҳам мумкин", - деди мамлакат инфраструктура вазири Владислав Криклий.

Унинг сўзларига кўра, халқаро йўналишлардаги авиақатновлар биринчи навбатда туристик мамлакатларга тикланади. 

"Булар кўпчилик кутаётган Туркия, Греция, Кипр, Монте-Негро, Хорватия, Грузия. Янада аниқроқ маълумотни бир ҳафта ичида эълон қиламиз", - деди Криклий.

Вазирнинг айтишича, Украина ҳозирча Италия ва Испания билан авиақатновларни тиклашни режалаштирмаяпти.

У шунингдек, асосий туристик йўналишларда қатновчи поездлар сони оширилишини ҳам айтиб ўтди.

Мавзуга оид