Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ангренда Кукмин университети ташкил этилади
Ангрен шаҳрида Кукмин университетининг фаолияти ташкил этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ангрен шаҳрида Кукмин университетининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Кукмин Университети KBFBSI ва G-global star group инвесторлар гуруҳининг (Корея Республикаси) олий таълим соҳасида таълим хизматлари кўрсатиш учун Ангрен шаҳрида Кукмин университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
Университетда Таъсисчилар улуши Кукмин Университети KBFBSI – 55 фоиз, G-global star group – 45 фоиз эканлиги инобатга олинади.
Университетнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича юқори турувчи ташкилот Корея Республикаси Кукмин Университети KBFBSI бўлиб, Унверситетга қабул параметрлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Кукмин Университети KBFBSI томонидан тасдиқланиши белгилаб қўйилади.
Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланиши инобатга олинади:
Тошкент вилоятининг ижтимоий-иқтисодиёт ривожланиш истиқболларини инобатга олган ҳолда тадбиркорлик ва бошқарув, ижтимоий-иқтисодий ҳамда меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган соҳалар бўйича юқори малакали кадрларни халқаро стандартларга мувофиқ сифатли тайёрлаш;
ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга оширишда, шунингдек, илм-фан, ишлаб чиқариш ва амалиёт олдида турган долзарб вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотлар олиб боришда республика ва хорижий етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;
ўқув жараёнига хорижий олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларидан юқори малакали профессор-ўқитувчилар ҳамда мутахассисларнинг жалб этилишини таъминлаш;
республика ва хорижий давлатлар кадрларининг малакасини ошириш, илғор хорижий илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик қилиш асосида тажриба алмашиш дастурларини амалга ошириш;
таълим жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологиялари, фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларини жорий этиш.
Университет фаолияти Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикасининг амалдаги қонунчилиги, икки давлат ўртасида имзоланган халқаро шартномалар, шунингдек Таъсисчилар ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида имзоланган шартнома асосида амалга оширилади.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, 5/4 даҳа “Ёшлик” маҳалласида жойлашган 1-сон умумий ўрта таълим муассасаси (собиқ Ангрен туризм ва меҳмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллежи) бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан бирга узоқ муддатли мақсадли фойдаланиш ҳуқуқи билан Университетга берилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
08:44 / 02.06.2026
Сассекс университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
10:43 / 14.05.2026
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
10:44 / 23.04.2026
Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди
10:59 / 10.04.2026