Черногория 130 давлатга ўз чегарасини очди. Бу давлатлар ичида Ўзбекистон ҳам бор
Черногория фуқаролари 1 июндан карантинга амал қилмай мамлакатга келиши мумкин бўлган давлатлар рўйхатини эълон қилди. Рўйхат мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида жойлаштирилган.
Таъкидланишича, Черногорияга коронавирус тарқалиши суръати ва янги ҳолатлар сони анча камайган, коронавирусга чалинганлар сони 100 минг аҳолига 25 нафардан кўпни ташкил қилмаётган давлатлардан киришга рухсат берилган.
1 июндан мамлакатга Европа иттифоқи, Африка, Лотин Америкаси давлатлари ва Хитойдан сайёҳлар келиши мумкин. Бу давлатлар орасига Ўзбекистон ҳам киритилган.
Черногория май охирида Европанинг коронавирусга чалинган фуқароларининг барчаси соғайиб кетган ва 20 кун ичида янги касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган илк давлати бўлган эди.
Мавзуга оид
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
16:19 / 31.08.2024
Италияда сайёҳлар учун кунлик солиқ 25 еврогача оширилиши мумкин
14:26 / 23.08.2024
Буюк Хитой деворида сайёҳларга дронлар билан овқат етказиш хизмати йўлга қўйилди
18:48 / 06.10.2023