Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Достонбек уйли бўлади, ҳунармандлар эса иш бошлайди – Сенат раиси ва вазир ижтимоий муаммоларни ечмоқда
Қўқон шаҳрида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Достонбек Шарипов уйсиз қолганлиги ҳақида ижтимоий тармоқда ёритилган эди. Сенат раиси Танзила Норбоева мавжуд муаммо ўз ечимини топишида ёрдам берди.
Республика Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазири Раҳматилла Маматов Достонбек билан кўришиб суҳбатлашди. Достонбек кўчиб ўтадиган уйни таъмир талаб жойларини яхшилаш учун вазирнинг ўзи бош қош бўлди.
Шунингдек, Қўқон шаҳри Ҳунармандлар шаҳарчасининг муаммоси ҳам Танзила Норбоева томонидан ўрганилди ва ижобий ҳал бўлди.
Ҳунармандлар шаҳарчаси 2019 йил май ойида тадбиркорларнинг ўз ҳисобидан маблағ эвазига қурилган. Шаҳарча битиб, Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан қуриб битказилган жой номаълум сабабларга кўра раҳбарлар назоратида бўлиб қолгани ажабланарли.
Пул тиккан, меҳнат қилган, минг қийинчиликлар билан ҳунармандларни топиб келган тадбиркорлар бундан норози. Бу жойни кўриб ишламоқчи бўлган ҳунармандлар, бу ерда фаолият юритиш негадир уларга тўғри келмаслигини ва ишлай олмаслигини айтишди.
Шу билан ҳунармандлар шаҳарчаси фаолият юритмай, шаҳарчани барпо қилган тадбиркорларнинг иши ҳар хил кўзга кўринмас босимлар орқали 9 ой тўхтаб қолди ва тадбиркорлар бундан қаттиқ норози бўлдилар.
Кадастр ҳужжатлар ҳаммаси қонуний, ерни аукцион орқали сотиб олиб эгалик ҳуқуқига эга бўлса, нима учун ҳунармандлар шаҳарчасида тадбиркорлар ишлаб яшамаяптилар, ким тадбиркорларга қаттиқ тўсқинлик қилмоқда?
Бу муаммодан дарак топган Олий мажлис сенати раиси Танзила Норбоева дарҳол бартараф қилишга оператив ёндошиб, ишни тадбиркорлар томонига ҳал қилди.
Кеча, 1 июнь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрига Республика Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазири Раҳматилла Маматов шахсан ташриф буюриб, муаммонинг ечимини топди ва шаҳарча фаолияти тикланди.
Олий мажлис Сенати ахборот хизмати кўмагида тайёрланди.
Мавзуга оид
14:08 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Сербия парламентлари ҳамкорлик меморандумини имзолади
15:00 / 03.06.2026
Белграддаги глобал конференцияда Ўзбекистоннинг гендер тенглик борасидаги тажрибаси тақдим этилди
17:36 / 23.05.2026
Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ ПА сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди
08:32 / 21.05.2026