Дунёнинг 100 дан кўпроқ йирик компанияси Brexit туфайли Лондондан Амстердамга кўчиб ўтди
100 дан кўпроқ трансмиллий компания Brexit туфайли Лондондан Амстердамга кўчиб ўтди, яна 300 га яқин компания бу борада Нидерландия ҳукумати билан музокаралар олиб бормоқда.
Британия Европа иттифоқини 31 январда тарк этди. Жорий йил охиригача ўтиш даври давом этиб, унинг давомида томонлар келгуси муносабатлари модели бўйича келишувга эришишлари керак. Айни вақтда бу борада ҳали муваффақиятга эришилмаган. Бу ҳақда Россиянинг Нидерландиядаги савдо вакили Андрей Макаров хабар қилди.
У Лондонни тарк этган йирик компаниялар қаторида Sony, Panasonic, Discovery, Mitsubishi, Hitachi, Canon кабиларни келтириб ўтган. Ушбу компаниялар ўз қароргоҳларини Амстердамга кўчирган.
“Бундан ташқари, биз ижтимоий институтлар ҳам Амстердамга кўчиб ўтаётганини кўрмоқдамиз. Мисол учун, Европа тиббиёт агентлиги ҳам Лондондан Нидерландия пойтахтига кўчиб ўтди”, деб таъкидлаб ўтган Макаров.
Шу билан бирга Нидерландия Brexit туфайли йўқотишларга учрамоқда, чунки Нидерландиянинг Британия билан ташқи иқтисодий алоқалари унинг ялпи ички маҳсулотининг 7 фоизини ташкил қилади.
“Шу сабабли Brexit омили, бир томондан, мавҳумлик ва ишлаб чиқариш занжирлари барбод бўлаётгани сабабли Нидерландия иқтисодиётига зарар етказмоқда, бошқа томондан эса йирик компанияларнинг Нидерландия юрисдикциясига ўтиши ва янги иш ўринлари яратилиши, солиқлар тўланиши билан янги имкониятлар яратмоқда”, деб таъкидлаб ўтган Макаров.
Мавзуга оид
15:43 / 13.11.2024
Лондонда Ўзбекистон дунёдаги энг яхши янги сайёҳлик йўналиши сифатида тан олинди
15:10 / 29.10.2024
Лондон дезинформация учун РФнинг 3 агентлигига қарши санкциялар киритди
11:50 / 23.10.2024
Лондон ва Берлин янги мудофаа шартномасини тайёрламоқда
10:20 / 23.10.2024