Ўзбекистон | 07:40 / 02.06.2020
19255
2 дақиқада ўқилади

Қурол муомаласи соҳасида фуқаролардан ундириладиган йиғимлар миқдори очиқланди

Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тасдиқланади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Жисмоний шахсларнинг қурол муомаласи соҳасига доир рухсатнома бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги, рухсатноманинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги, рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги ва унинг дубликати берилганлиги учун йиғимлар миқдорлари маълум бўлди.

Улар қуйидагича:

Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш уни бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги ва унинг дубликати берилганлиги учун рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганда тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.

Қурол муомаласи соҳасида рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги, унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги, рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги ва унинг дубликати берилганлиги учун йиғимлардан келиб тушган маблағлар ички ишлар органларининг назорат-лицензиялаш фаолиятини ташкиллаштириш бўлинмаларининг моддий-техник базасини ривожлантиришга, рухсатномаларнинг бланкаларини тайёрлашга ва ушбу бўлинмалар ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид