Ўзбекистон | 18:55 / 02.06.2020
5324
2 дақиқада ўқилади

Сардобадаги сув тошқинининг қишлоқ хўжалигига таъсири катта эмас - Жаҳон банки

Жаҳон банки «Covid 19 ва Марказий Осиёнинг озиқ-овқат хавфсизлиги» мавзусига бағишланган брифинг ўтказди. Унда Жаҳон банкининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича етакчи иқтисодчиси Сергий Зоря мавзуга доир саволларга жавоб берди.

Жаҳон банки «Covid 19 ва Марказий Осиёнинг озиқ-овқат хавфсизлиги» мавзусига бағишланган брифинг ўтказди. Унда Жаҳон банкининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича етакчи иқтисодчиси Сергий Зоря мавзуга доир саволларга жавоб берди.

Брифингда Сардобадаги сув тошқини минтақа қишлоқ хўжалигига қанча зарар кўрсатгани ҳақида савол берилди.

«Сирдарё вилоятидаги ҳосилни йўқотишга оид ҳисоб-китоблар мавжуд. Ушбу табиий офатнинг минтақа аҳолисига таъсири катта, бироқ Ўзбекистон иқтисодиёти ва қишлоқ хўжалиги натижаларига таъсири катта бўлмайди. Чунки табиий офат қамраб олган ҳудудлар Ўзбекистондаги экин майдонларининг 1 фоиздан ортиғини ташкил қилмайди. Офатдан азият чеккан уй хўжаликлари учун бу катта муаммо. Шунинг учун мева-сабзавотчиликни ривожлантиришга бағишланган лойиҳаларимиздан бирининг доирасида ушбу хўжаликларга ёрдам учун 3,5 миллион доллар ажратишни режалаштиряпмиз.

Табиий офатнинг Қозоғистон ҳудудига таъсири бўйича маълумотларга эга эмасман. Фикримча, унинг маҳаллий таъсири катта, жами қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришга катта таъсирга эга бўлмайди», дейди Сергий Зоря.

Гулзода Иброҳимова
Тайёрлаган Гулзода Иброҳимова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид