Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бекободдаги постда СЭОМ ходимларини ҳақорат қилган шахслар 15 суткага қамалди
Ушбу воқеа 2 июнь куни содир этилган.
Бекобод шаҳридаги блокпостда "Ласетти" ҳайдовчиси ва йўловчиси хизмат вазифасини бажараётган санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимларини ҳақорат қилгани хабар берилганди.
Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг матбуот котиби - ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлагановнинг хабар қилишича, ушбу воқеа 2 июнь куни содир этилган.
Билдирилишича, Бекобод шаҳрида СЭОМ ходимларини камситиб, ҳақоратлаган шахсларга шу куннинг ўзида қонуний чора кўрилган.
Ушбу воқеа иштирокчилари С.Т. ва С.Т.га нисбатан Бекобод шаҳар маъмурий суди томонидан айб эълон қилиниб, 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026