Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўлбола усулда тайёрланган биофаол қўшимчалар аниқланди
Жиззах вилояти божхона бошкармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига карши курашиш бўлими ходимлари Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро Ғ.С. қўлбола усулда тайёрланган 10 қути биофаол қўшимчаларни сотаётганлиги аниқланди.
Шундан сўнг, фуқаро Ғ.С.нинг кўрсатмасига асосан Навоий вилояти ҳудудида тезкор тадбир давом эттирилиб, бошқа бир фуқаро Д.И ҳам 15 дона қалбаки биофаол қўшимчаларни сотаётганда қўлга олинди.
Шунингдек, Д.И. ўзи ихтиёрий равишда яшаш хонадонида сақлаётган дастлабки қиймати 18 020 000 сўмлик, жами 53 қути сифати кафолатланмаган биофаол қўшимчаларни тезкор гуруҳ иштирокчиларига тақдим этди.
Мазкур ўтказилган тадбирлар давомида ҳуқуқбузарлардан дастлабки қиймати 26 520 000 сўмлик, жами 78 қути биофаол қўшимчалар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
17:00 / 26.03.2026
Ўзбекистонга четдан олиб кирилган телефонни IMEI рўйхатидан қандай ўтказиш мумкин?
08:40 / 17.03.2026
Божхона ҳужжатларининг янги шакллари жорий этилди
09:46 / 03.03.2026
Божхона декларациясини мобил илова орқали расмийлаштириш тартиби янгиланди
21:01 / 28.02.2026