Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 7та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
2 июнь куни «Ганга» автомобиль кўпригида «Cobalt» автомобили кескин тўхтагани сабабли бир йўналишда ҳаракатланган 7та автомобил тўқнашган. ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 7та автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
«Ганга» автомобиль кўпригида содир бўлган тўқнашуви ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди», дейилади бошқарма ахборот хизмати хабарида.
Унга кўра, 2 июнь куни соат 19:00ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Себзор ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасидаги «Ганга» автомобиль кўпригида аниқланмаган «Cobalt» автомобили кескин тўхтагани сабабли 7 та бир йўналишда ҳаракатланган автомобиллар масофа сақламаганликлари туфайли тўқнашдилар.
Бунда, қуйидаги автомобиль транспортлари ЙТҲда иштирок этгани маълум бўлди:
- 38 ёшли О. Н. бошқарувидаги Lacetti автомобили;
- 28 ёшли А. М. Бошқарган Spark автомобили;
- 24 ёшли Ш. бошқарувидаги Nexia автомобили;
- 43 ёшли Туркия фуқароси Б.Т. бошқарувидаги Lacetti автомобили;
- 34 ёшли З. М. бошқарувидаги Lacetti автомобили;
- 25 ёшли С. Э. бошқарган Toyota автомобили;
- 29 ёшли С.Т. бошқарган Malibu автомобили.
Маълум қилинишича, ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. ЙТҲнинг барча иштирокчиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Мавзуга оид
09:30
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026