Ўзбекистон | 12:55 / 03.06.2020
81489
1 дақиқада ўқилади

Зарарли чигирткалар 327,4 минг гектар майдонда тарқалгани аниқланди - ФВВ

309,6 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан зарарли чигирткаларни кириб келишини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича қатор тадбирлар ташкил этилмоқда. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилган.

Қайд этилишича, жорий йилда зарарли чигирткаларнинг республика ҳудудига кириб келишини олдини олиш учун жойларда 597,9 минг гектарда кимёвий ишлов ўтказилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда республика бўйича зарарли чигирткаларнинг 327,4 минг гектар майдонда тарқалганлиги аниқланиб, 309,6 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди. Маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан бугунги кунгача зарарли чигирткаларга қарши 397 минг гектар майдонда ишловларни ўтказишни таъминлайдиган кимёвий воситалар захираси яратилган.

Ушбу тадбирларга 500дан ортиқ махсус техникалар ва 700 нафардан ортиқ ишчилар жалб қилинган.

Бу ишлар қўшни давлатлар билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Жумладан Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистон шулар жумласидан экани айтилади.

Мавзуга оид