Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқ довонида учта юк машинаси иштирокида автоҳалокат содир бўлди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департамент 4 июнь куни Қамчиқ довонида учта юк машинаси иштирокида автоҳалокат юз бергани ҳақида маълумот берди.
Таъкидланишича, шу куни соат 05:00да 63 ёшли А.Р. бошқарувида бўлган «Самс» русумли юк автомашинани Поп тумани «Қўшминор» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 227 километрида бошқариб кетаётганида, тормоз тизими ишламай қолиши натижасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган.

Оқибатда, «Самс» юк автотранспорти шу йўналиш бўйича йўлнинг четида тўхтаб турган 26 ёшли А.Ғ. бошқарувида бўлган «Isuzu» юк автомашинага ва 26 ёшли Н.Р. бошқарувида бўлган иккинчи «Isuzu» юк автомашинанинг орқа қисмига урилиб, ағдарилган ҳамда «Самс» юк автомашинасининг кабина қисмида ёнғин юзага келган.
Натижада «Самс» юк машина ҳайдовчиси А.Р. ва «Isuzu» юк автомашинасидан бирининг ҳайдовчиси А.Ғ. ҳодиса жойида вафот этганлар, иккинчи «Isuzu» русумли юк автомашинасининг ҳайдовчиси Н.Р. шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган.


Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди («одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:35
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026