Қибрайда йилига 1000 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқарадиган қўшма корхона қурилмоқда
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида йилига 1000 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқарадиган қўшма корхона қурилмоқда. Лойиҳа қиймати 10 млн доллар бўлиб, 100 фоиз филиппинлик инвестор томонидан молиялаштирилмоқда. Вилоят ҳокими Рустам Холматов 4 июнь куни корхона қурилиши билан танишди.

“Мазкур қўшма корхонага тўғридан-тўғри хорижий инвестиция йўналтирилган. Лойиҳанинг хорижий инвестори – Филиппиннинг “LIWAYWAY LTD GROUP” корхонаси ҳисобланади. Корхона лойиҳаси Филиппинда ишлаб чиқилган бўлиб, у “Nilem Proekt Stroy” МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мослаштирилган.
10 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция эвазига бунёд этилаётган лойиҳа учун Қибрай тумани ҳокими қарори билан 1,3 гектар ер ажратилган, бу ерда 4700 кв.метр қурилиш ости бинолари ҳамда 2500 кв.м янги бинолар (офис ва ётоқхона) қурилиши режалаштирилган.
Корхона тўлиқ қувват билан ишга тушганида 300 та иш ўрни яратиш имконини беради. Биринчи босқичда, яъни 2020 йилда 50 та иш ўрни яратилади”, дея Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳабибулла Саъдуллаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Қайд этилишича, корхонада йилига 1000 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш мўлжалланган. Йилига камида 1 млн долларлик маҳсулот экспорт қилишни режалаштирган корхона шу йилнинг сентябрида фаолият бошлаши кутилмоқда.
“Вилоят ҳокими Рустам Холматовнинг топшириғига биноан корхонани белгиланган муддатда ишга туширишга улгуриш учун ишлар икки сменада ташкил этиладиган бўлди. Қурилиш карантин талабларига риоя қилган ҳолда эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши қатъий таъкидланди”, дейди Ҳабибулла Саъдуллаев.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақидаги хабарлар асоссиз — ТИВ вакили
Жаҳон | 00:31
-
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
Жаҳон | 00:19
-
«Ливерпул» «Тоттенҳем»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, АПЛ чемпионлигини қўлга киритди
Спорт | 23:12 / 27.04.2025
-
Хитой Филиппин яқинидаги баҳсли кимсасиз оролни эгаллаб олди
Жаҳон | 22:58 / 27.04.2025
Мавзуга оид

19:20 / 25.04.2025
Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда

13:40 / 28.03.2025
Қибрайда 1 млрд сўмлик тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олинди

10:11 / 25.03.2025
Қибрайда Onix, Spark ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

09:37 / 12.03.2025