Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўх тумани Ички ишлар бўлимига янги раҳбар тайинланди
Сўх тумани Ички ишлар бўлимига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
3 июнь куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Сўх тумани кенгашининг навбатдан ташқари олтинчи сессиясида Қосимжон Раҳимбердиев Сўх туман Ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
Сўх тумани матбуот хизмати хабарига кўра, туман ИИБнинг янги раҳбари Сўх туманида туғилган.
Тайинловга қадар Қ.Рахимбердиев Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари-тергов бўлинмалари фаолиятини таҳлил қилиш бўлинмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, Маъмуржон Ботиров туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.
Бобосодиқ Латипов эса туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига айланган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилдан буён Сўх тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Сайидбаҳром Сайидмусаев Сўх тумани ҳокими этиб тайинланган эди.
Мавзуга оид
20:16 / 09.04.2026
Шавкат Мирзиёев Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди
22:32 / 17.12.2025
Юнусобод ва Сергели туманларига янги ҳоким тайинланди
18:59 / 17.12.2025
Абдуғани Сангинов “Ўзбекнефтгаз” раиси этиб тайинланди
08:47 / 10.12.2025