Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россиядан «Яқин Шарқдан даф бўлиш»ни талаб қилди. Россия жавоб қайтарди
Россия "Яқин Шарқдан даф бўлиши лозим", чунки у бу ерда "бузғунчилик қиляпти", деди АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дэвид Шенкер.
"45 йил давомида русларни Яқин Шарқдан узоқроқда тутиш Америка сиёсатининг тамал тоши бўлиб келганди. Улар ҳозир бу ерда бузғунчилик қилмоқда. Очиғини айтсак, улар бу ердан даф бўлишлари керак деб ўйлаймиз", — деди у.
У шунингдек, аввалги президент Барак Обама маъмурияти русларнинг Сурияга келишини олқишлаганини танқид қилди.
Шенкернинг бу баёнотига Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова жавоб қайтарди.
"Шенкер охирги иккита ўн йилликда Американинг Яқин Шарқдаги қайси лойиҳасини муваффақиятли деб ҳисоблашини билмоқчимиз. Эслай олмаймиз. Фақат ўлим ва вайронкорликлар", — деди у.
Россия қўшинлари 2015 йилда расмий Дамашқнинг сўровига мувофиқ Сурияга келганди. Шунингдек, АҚШ ҳам ИШИДга қарши курашиш мақсадида Сурияга қўшин жўнатган.