Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия коронавирусдан ўлимлар сони бўйича дунёда 3-ўринга чиқди
Бразилияда коронавирус бўйича статистика ўсиб бормоқда. Лотин Америкаси давлатида сўнгги суткада касалланганлар сони 30925 нафарга, вафот этганлар сони 1473 нафарга кўпайди.
Шу тариқа мамлакатда касалланганлар умумий сони 614941 нафарга, вирус қурбонлари сони 34021 нафарга етган. Бразилия коронавирусдан ўлимлар сони бўйича Италияни ортда қолдириб, АҚШ ва Британиядан кейин дунё бўйича 3-ўринга чиқди, касалланганлар сони бўйича эса АҚШдан кейин 2-ўринда турибди.
Шу билан бирга, вирус келтириб чиқарадиган аломатлардан 255 минг бразилиялик соғайиб кетган.
Мавзуга оид
19:13 / 17.05.2026
Дунёдаги энг кекса опа-сингиллар Бразилияда яшаётгани маълум бўлди
21:17 / 12.05.2026
Президент Бразилия ташқи ишлар вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
08:14 / 12.05.2026
Дунёда энг кўп қаҳва қайси давлатда етиштирилади?
18:23 / 27.04.2026