Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода ҳақоратлаш оғир тан жароҳатларига олиб келди
Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 1-сон ИИБ Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 16 май куни соат тахминан 12:00да 44 ёшли М.Ш. Бухоро шаҳар Мирдўстим кўчасида дарахтни кесиб олаётган вақтида, шу кўчада яшовчи 39 ёшли А.С. чиқиб қолиб, уни ножўя сўзлар билан ҳақорат қилганлиги сабабли улар ўртасида жанжал келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, жанжал оқибатида М.Ш. А.С.нинг яшаш хонадонига бориб, унинг бош ва юз соҳаларига қасддан уриб тан жароҳатлари етказган. Натижада А.С. тиббий муассасага мурожаат қилган.
Суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, А.С.га оғир тан жароҳати етказганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 1-сон ИИБ Тергов гуруҳи томонидан М.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. М.Ш. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:40 / 30.04.2026
Бухородаги тарихий мажмуа олдида ноқонуний тарғибот: ММА турнири баннерида онлайн қимор ўйини логотипи ҳам бор
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
16:29 / 24.04.2026
“Бухоро бўйича алоҳида йиғиламиз” – Маданий мерос агентлиги Бухоро этнотуристик маркази ҳақидаги саволни жавобсиз қолдирди
20:10 / 18.04.2026