Жамият | 09:01 / 05.06.2020
5084
5 дақиқада ўқилади

Солиқ маслаҳати соҳаси фаолияти такомиллаштирилади - Президент қарори лойиҳаси

Солиқ маслаҳати соҳаси фаолиятини такомиллаштириш режалаштирилмоқда.

Президентнинг “Солиқ маслаҳати соҳаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида солиқ маслаҳати ташкилотларига қуйидагилар кўринишда қўшимча ҳуқуқлар берилган:

давлат солиқ ва божхона хизматлари органлари билан муносабатларда солиқ тўловчининг манфаатларини ифодалаш, уларнинг ваколатли вакиллари бўлиш;

солиқ тўловчи номидан электрон ҳужжат кўринишидаги солиқ ҳисоботларини;

давлат солиқ хизмати органларининг талабномаларида кўрсатилган, аниқланган тафовутларни асослантириш сифатида солиқ тўловчи номидан давлат солиқ хизмати органига хулосаларни тақдим этиш.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси 2020 йил 1 июлдан Солиқ маслаҳатчилари палатасига қуйидаги функцияларини бериш бўйича таклифларига розилик берилади:

солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ўтказиш;

солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва бекор қилиш;

ўқитиш ва малака ошириш дастурларини тасдиқлаш;

солиқ маслаҳатчиларининг реестрини юритиш.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Солиқ маслаҳатчилари Палатасига қуйидагиларда ёрдам кўрсатади:

солиқ маслаҳатчисининг малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш, вазирлик сайтида солиқ маслаҳатчилари реестрини хамда солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатини жойлаштириш, шунингдек унинг доимий янгилаб борилишини таъминлашда;

2021 йил 1 январга қадар республика ҳудудларида масофавий таълим шаклида солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш курсларини ташкил этиш бўйича тадбирларни ўтказишда.

Солиқ маслаҳатчиларига адвокатлик тузилмалари, аудиторлик ташкилотлари, бошқа юридик шахслар, шу жумладан бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизматларни кўрсатувчи штатида меҳнат фаолиятини юритишга рухсат берилади.

Қуйидагиларга:

солиқ маслаҳатчиларига солиққа тортиш билан боғлиқ ишлар, солиқ органларининг ҳужжатларини, уларнинг мансабдор шахслари ҳаракати ва (ёки) ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилиш, судда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларида ҳисоблаш техникаси, алоқа, аудио ва видео ёзиб олувчи воситаларидан фойдаланиш;

солиқ маслаҳатчилари ташкилотларига 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб солиқ тўловчи билан тузилган шартнома асосида йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг солиқ аудитини амалга ошириш ҳуқуқи берилади.

Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари томонидан солиқ аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни киритади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Солиқ маслаҳатчилари Палатаси билан биргаликда 2020 йил 1 декабрга қадар қуйидагиларни назарда тутган ҳолда солиқ маслаҳати соҳасида ўзини-ўзи бошқаришнинг асосий қоидаларини белгиловчи ва солиқ маслаҳатчиларининг самарали ишловчи институтини шакллантириш имконини берадиган Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Солиқ маслаҳати тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқади:

Солиқ маслаҳатчилари палатасини солиқ маслаҳати соҳасида жамоатчилик назорати механизмларини белгилаш билан бирга уни ваколатли орган сифатида белгилаш;

солиқ маслаҳатчиларининг ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг Солиқ маслаҳатчилари палатасида шаффоф ва тенг шарт-шароитларни белгилаган ҳолда мажбурий аъзолик;

илғор хорижий тажриба асосида солиқ маслаҳати бўйича хизматларнинг оммабоп ва очиқ бозорини яратиш;

солиқ маслаҳати стандартлари ва солиқ маслаҳатчиларининг касбий шу жумладан, коррупциявий омилларга йўл қўймаслик бўйича превентив ва олдини олиш чораларини белгиловчи этикасини ишлаб чиқиш;

малакали солиқ маслаҳатчилари сонини оширишни қўллаб-қувватлаш ва ёрдам кўрсатиш механизмларини жорий этиш;

ўқитувчилар таркибига, таълим жараёни ва уларнинг солиқ маслаҳатини ўқитишни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан амал қилинишини мониторинг қилишга талабларини белгилаш;

солиққа тортиш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Солиқ маслаҳатчилари палатаси билан келишиш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Солиқ маслаҳатчилари Палатасига имтиҳонлар ташкил этиш ва ўтказиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг экспертизасини амалга ошириш масалаларида техник, методологик ёрдам кўрсатиш.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид