Жамият | 10:47 / 05.06.2020
4640
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида 1800дан ортиқ карантин қоидаларини бузиш ҳолатларига чора кўрилиб, 250га яқин автотранспорт жарима майдонига қўйилди

Тошкент вилояти ИИББ ва ҳамкорликдаги ташкилотлар масъул ходимларидан тузилган «Ҳаракатдаги қўшма гуруҳ» томонидан карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари юзасидан вилоятнинг минтақавий марказлари (туман-шаҳарлар) кесимида кенгайтирилган рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Вилоят ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда карантин тадбирларида 1 500 ортиқ ходимлар тун-у кун хизмат қилмоқда.

ИИББ ҲПБ ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан 4 июнь куни ўтказилган тадбирлар давомида, фуқаролар томонидан карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ 1 743 та ҳолат қайд этилган. Аниқланган ҳолатларнинг 29 фоизи Чирчиқ шаҳри ҳамла Қибрай, Юқоричирчиқ ва Янгийўл туманларига тўғри келади.

Вилоят бўйича карантин қоидаларини бузиш эса тадбирлар бошидан жами 43 513 тани ташкил этади. Қоидабузарликларнинг 22 фоизи Ангрен ва Чирчиқ шаҳарларига ҳамда Зангиота туманларига тўғри келади.

Бир кунда 1 507 нафардан ортиқ, тадбирлар бошидан эса 102 мингдан ортиқ фуқаролар карантин қоидаларини бузмаслик юзасидан расмий огоҳлантирилган.

Шунингдек, ЙҲХБ инспекторлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида 63 нафар ҳайдовчи томонидан карантин қоидаларини бузиш, транспорт воситасини ҳужжатсиз бошқариш бўйича 174 та, шунингдек, транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш билан боғлиқ 3 та ҳолат аниқланган. Шу ва бошқа турдаги қоидабузарликлар билан бир куннинг ўзида 247 та автотранспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилган.

Барча аниқланган қоидабузарликлар юзасидан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилган, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид