Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг пули ҳисобидан спорт иншоотлари барпо этилади
Халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг кредитлари ҳисобидан республика ҳудудларида жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари барпо этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг кредитлари ҳисобидан республика ҳудудларида жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар:
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини барпо этиш лойиҳаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика ишчи органи Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳарларда тадбиркорлик субъектларининг жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини барпо этиш лойиҳаларини ўрганиб чиқиш ва таклифлар тайёрлаш бўйича ҳудудий ишчи орган Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари этиб белгиланади.
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини барпо этишда халқаро молия институтлари ва хорижий банклар томонидан ажратилаётган кредитлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бир ой муддатда республика ҳудудида жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини бунёд этиш лойиҳаларини аниқлаб, лойиҳада иштирок этувчи тадбиркорлик субъектларига етказиш ҳудудий ишчи гуруҳларга тақдим этади.
Шунингдек, республика ҳудудида жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини бунёд этишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 4 декабрь ПФ–5887-сон Фармонида белгиланган Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси ва Осиё Футбол Конфедерацияси талабларига жавоб берадиган замонавий футбол майдонларини барпо этилишини назарда тутади.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда истиқболли лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритади.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилаётган истиқболли лойиҳаларни аниқлашда, уларнинг иқтисодий жиҳатдан самарадорлигини назарда тутган ҳолда танланишини таъминлайди.
Бунда, ҳар бир ташаббускор томонидан лойиҳанинг камида 25 фоизи миқдоридаги ўз маблағлари билан иштироки ҳамда тижорат банкларини қаноатлантирадиган миқдорда кредит таъминоти мавжудлигига эътибор қаратади.
Келгусида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда тижорат банклари томонидан истиқболли лойиҳаларнинг самарадорлиги юзасидан назорат ўрнатилади.
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини барпо этиш лойиҳаларини молиялаштиришда иштирок этадиган тижорат банкларига ушбу лойиҳалар учун кредитлар ажратишда спорт иншоотларининг қурилиши даврида асосий қарз бўйича имтиёзли давр белгилаш тартибини жорий этиш тавсия этилади.
Мавзуга оид
21:43 / 25.05.2026
Тадбиркорлар учун янги рақамли молиявий тизим таклиф қилинди
14:21 / 23.04.2026
Қарздорнинг картасидан автоматик пул ечилганда камида 1,2 млн сўм қолиши шарт бўлди
21:10 / 14.04.2026
Ўзбекистонда ўзига кредит расмийлаштирилишини тақиқлаганлар сони 2,2 миллиондан ошди
19:13 / 07.04.2026