Жамият | 10:41 / 06.06.2020
4871
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда поездга уланган цистернадан оқиб тушган хлорид кислотаси билан боғлиқ кимёвий хавф бартараф этилди

Юк поездига уланган цистернадан хлорид кислотаси оқиб тушган ва ундан инсон учун хавфли ҳисобланган ўткир ҳидли заҳарли газ ҳавога тарқалган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Жорий йилнинг 4 июнь куни тахминан соат 18:15да Самарқанд вилояти ФВБ навбатчилик қисмига «Ўзбекистон темир йўллари» Бухоро минтақавий темир йўл узели «Зарафшон» темир йўл бекатида юк поездига уланган цистернадан хлорид кислотаси оқиб тушаётганлиги ва ундан инсон учун хавфли ҳисобланган ўткир ҳидли заҳарли газ ҳавога тарқалаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

ФВВ маълумотида айтилишича, мазкур хабарга кўра Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган. 

Қутқарувчилар томонидан махсус техникалар ёрдамида кўрилган тезкор чоралар натижасида вазият тўлиқ назоратга олиниб, соат 19:15лар атрофида кучли таъсир этувчи заҳарли модда билан боғлиқ кимёвий хавф бартараф этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид