Сурхондарёлик оила ҳаж учун йиққан маблағига маҳаллага янги трансформатор олиб берди
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги “Гулобод” маҳалласида яшовчи Камолиддин ҳожи Жамилов ва турмуш ўртоғи Бибимарзия ҳожи она Жамиловалар хайрли ишга қўл уришди.
Отахон ва онахон бир неча йиллардан буён эзгу мақсадларда меҳнат қилиб, муборак Ҳаж зиёратига бориш ниятида маблағ йиққан эдилар. Бугунги кунда олиб борилаётган саховат лойиҳаларини кузатган оила бу пулларни савобли ишга сарфлашга аҳд қилишди.
“Гулобод” маҳалласи аҳолиси ҳозирги кунгача 1964 йилда ўрнатилган трансформатордан фойдаланиб келишар, бу эса таъминотда узилишларга сабаб бўларди. Оила муборак зиёратга аталган 70 миллион сўм маблағни янги трансформатор харид қилишга сарфлаб, маҳалланинг электр энергияга таъминотини яхшиланишига ҳисса қўшдилар.
Бу савобли иш туфайли электр узатилиши бир маромда амалга ошириладиган бўлди.
Мавзуга оид
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
07:40 / 18.10.2024
Сурхондарёда газ қувурига автомобил урилиши оқибатида газ таъминотида узилиш юз берди
07:30 / 17.10.2024