Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Тошшаҳартрансхизмат” ҳайдовчиларга қўйган “план” бекор қилинади. Энди пойгалар тўхтайдими?
Шунингдек, жамият ходимлар нафақат “план” ташвишидан қутулишлари, балки 15 кунлик иш учун ҳайдовчиларга 3 млн сўм, чиптачиларга эса 1 млн 800 минг сўм маош берилишини ваъда қилган.
Бундан қарийб бир йил муқаддам “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати раҳбари Равшан Ёқубжонов ҳайдовчиларни кунлик тўлов бўйича белгиланган режани топширишдан озод қилиш режалаштирилаётганини билдирганди. Соҳа ходимлари ва йўловчилар манфаатлари кўзланган ислоҳотлар сабабми ёки карантин туфайли ана шу режа ниҳоят амалга ошмоқда.
8 июндан бошлаб “қизил” ҳудудлардан ташқари ҳудудларда жамоат транспорти, хусусан автобуслар ҳаракатига рухсат берилмоқда. Энг кўп жамоат транспортини жамлаган “Тошшаҳартрансхизмат” тарқатаётган ишга таклиф қилувчи эълонларда бундан буён ҳайдовчилар учун кунлик режа тушуми бекор қилингани билдирилган.
Шунингдек, жамият ҳайдовчилар нафақат “план” ташвишидан қутулишлари, балки 15 кунлик иш учун ҳайдовчиларга 3 млн сўм, чиптачиларга эса 1 млн 800 минг сўм ва ундан юқори маош берилишини ваъда қилган.
Маълумотларга кўра, 22 мартдан буён тўхтаб қолган жамоат транспорти энди қатъий жадвал асосида ҳаракатланиши, ҳайдовчиларнинг ишга вақтида келишлари жиддий назорат қилинади. Шунингдек, автобуслар биринчи ва охирги бекатларда тўлиқ дезинфекция қилинади, уларда ишловчи ходимлар ҳам иш жараёнида фақат ниқоб ва қўлқопларда бўлишади.
Азалдан маълумки, пойтахтда ҳаракатланувчи автобуслар ҳайдовчилари кўпроқ йўловчи олиш ва тушумни кўпайтириш учун ҳамиша бир-бирлари билан пойга ўйнаб келишган. “План”нинг бекор қилиниши ортида йўловчиларни норози қиладиган бу одатга ҳам чек қўйилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
17:13 / 29.04.2026
Тошкентда йўловчиларга қўпол муомала қилган автобус ҳайдовчиси ишдан олинди
11:43 / 22.01.2026
Тошкентда ноқулай об-ҳаво: автобус интерваллари узайиши мумкин
11:34 / 22.01.2026
Тошкентда чанг автобусда йўловчилар ташилган ҳолат ортидан масъуллар жазоланди
15:59 / 08.01.2026