Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшнобод тумани комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади - Ҳукумат қарори лойиҳаси
2020-2022 йилларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тасдиқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2022 йилларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари томонидан ишлаб чиқилган “2020-2022 йилларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури” маъқулланади.
Дастурнинг асосий устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:
туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳолининг, хусусан хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадларини ва турмуш даражасини ошириш;
кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш;
янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш бўйича қўшимча инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш орқали солиқ базасини кенгайтириш;
муҳандислик коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини тоза ичимлик суви, табиий газ, электр ва иссиқлик энергияси билан таъминланганлик даражасини ошириш;
аҳоли яшаш жойларининг меъморий қиёфасини тубдан ўзгартириш ҳамда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш;
кўп хонадонли уй-жойларни таъмирлаш ва атрофларини ободонлаштириш чораларини кўриш.
Қуйидагилар:
саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
йўл-транспорт инфратузилмаси тизимини яхшилаш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича лойиҳалар;
электр энергия таъминотини яхшилаш ҳамда тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича лойиҳалар;
табиий газ таъминотини яхшилаш ҳамда тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича лойиҳалар;
тоза ичимлик сув ҳамда оқова сув тармоқларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича лойиҳалар;
иссиқлик тармоқларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича лойиҳалар;
ободонлаштириш бошқармасининг моддий-техника базасини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар;
мактабгача таълим муассасаларини янгидан қуриш ва таъмирлаш бўйича лойиҳалар;
умумтаълим мактабларини янгидан қуриш, таъмирлаш бўйича лойиҳалар;
соғлиқни сақлаш объектлар қуриш, таъмирлаш борасида амалга ошириладиган лойиҳалар;
спорт объектларини қуриш ва таъмирлаш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар;
маданият муассасаларини таъмирлаш ва тиклаш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар;
ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятларини мувофиқлаштириш бўлимлари биноларини қуриш ва таъмирлаш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар тасдиқланади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги Яшнобод тумани 29-оилавий поликлиникаси янги бинога кўчишини инобатга олиб, поликлиниканинг амалдаги биноси туман халқ таълим бўлими тасарруфига ўтказади.
Яшнобод туман ҳокимлиги 14 та маҳалла фуқаролар йиғинларида “Замонавий маҳалла” лойиҳаси асосида маҳалла идоралари биноларини қуриш учун салоҳиятли тадбиркорларни жалб қилиш ва ушбу мақсадларда ер ажратиш чоралари кўрилади.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025