Жаҳон | 08:02 / 08.06.2020
15048
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Хитой коронавирусдан вакцина ишлаб чиқилишига халақит қилаётганликда айбланди

Фото: Global Look Press/Xinhua/Liu Ying

Хитой Ғарб давлатлари томонидан коронавирусдан вакцина ишлаб чиқилишига халақит қилишга уринмоқда. Бундай фикрни америкалик республикачи-сенатор Рик Скотт “Эндрю Марр шоуси” дастурида билдирди.

“Биз бу вакцинани яратишимиз лозим. Афсуски, бизда коммунистик Хитой вакцина ишлаб чиқишда бизга қаршилик қилаётгани ёки уни секинлаштиришга уринаётганининг исботлари бор”, деб айтган сенатор.

Скоттнинг таъкидлашича, Хитой АҚШ ёки Европа вакцинани биринчи бўлиб ишлаб чиқишини истамаяпти. Унинг айтишича, унда бу борада разведкадаги манбалардан олинган маълумот бор. Бироқ сиёсатчи тафситлотларни очиқлаб ўтирмаган.

Мавзуга оид