Ўзбекистон | 12:46 / 08.06.2020
6943
1 дақиқада ўқилади

Бизнес-омбудсман президент топшириғига асосан 3 ой давомида Фарғонада бўлади

Барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи oрганлар ва банк ходимлари иштирокида ишчи гуруҳлар тузилди. 

Фото: Бизнес-омбудсман

Бизнес-омбудсман Ўзбекистон Республикаси президентининг Фарғона вилоятига ташрифида берилган топшириққа асосан 3 ой давомида Фарғонада бўлади.

Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакилнинг расмий саҳифасида хабар берилишича, у вилоятдаги тадбиркорлар муаммоларини ўрганади ва уларга ёрдам кўрсатади.

“Бугундан бошлаб барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи oрганлар ва банк ходимлари иштирокида ишчи гуруҳлар тузилди. 

Фарғоналик тадбиркорларни фаолиятида муаммолари мавжуд бўлган тақдирда ушбу штабларга мурожаатлар қилиниши бўйича маълумотлар берилди. 

Мурожаат учун телефон: (71) 202-08-85”, - дейилади хабарда

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид