Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1,5 млрд сўмлик 1025 та велосипед ва “Каптива”даги 612 млн сўмлик косметика воситалари фош қилинди
Тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1,5 миллиард сўмлик товарлар
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари билан “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимизда фаолият кўрсатувчи маъсулияти чекланган жамиятлардан бири номига хориждан темир йўл контейнерларида келган юкларни божхона назоратидан ўтказишди.
Натижада контейнерларда ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 1,5 миллиард сўмлик 355 кг. велосипед эҳтиёт қисмлари ва 1025 дона йиғилмаган ҳолдаги тайёр икки ғилдиракли велосипед товарлари борлиги маълум бўлди.
Божхоначилар “Каптива” эгасини 612 миллион сўмлик ашёвий далиллар билан қўлга олишди

Тошкент вилояти Қибрай туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўшни давлат билан чегара олди ҳудуди кўздан кечирилди ва у ерда хорижда ишлаб чиқарилган 17 дона қоғоз картон қутиларда турли хил косметика воситалари борлиги аниқланди.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу товарларни чегара ҳудудидан олиб кетиш учун фуқаро А.О. ўзининг “Каптива” русумли автомашинасида келганида ўрнатилган тартибда қўлга олинди.
Ашёвий далил сифатида олинган 30 хил номдаги жами 1756 дона косметика воситаларининг умумий қиймати 612 миллион сўмни ташкил қилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026