Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Ўзбекистонда 102 киши коронавирусдан соғайиб, реабилитацияга ўтказилди
Сўнгги соатларда Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг 15 нафари соғайиб, жами тузалганлар 3459 нафарга етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 8 нафар, Навоий вилоятида 7 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилган.
Эндиликда соғайганлар сони Тошкент шаҳрида 1543 нафарга, Навоий вилоятида 142 нафарга етди.
Бугун кун давомида 102 нафар бемор тузалиб, республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 3459 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 4482 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари жами 1005 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
22:02 / 06.05.2026
“Яна озгина ёмғир ёғса, фавқулодда ҳолат вужудга келарди” – шаҳарсоз
11:15 / 06.05.2026
Рақобат қўмитаси пешлавҳаларга оид ҳужжат лойиҳасини эълон қилди
07:58 / 06.05.2026
Тошкентдаги айрим мактабларда давомат «ақлли» камералар орқали назорат қилинади
07:54 / 06.05.2026