Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда темир йўл изларига тош қўйиб қўйган мактаб ўқувчилари аниқланди
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 7 июнь куни соат 14:20да Навоий вилояти ИИБ ТХТБга Бухоро МТУга қарашли Малик темир йўл бекати навбатчиси, Бухоро локомотив депосига қарашли электровоз машинисти С.С. юк поезди билан “Бинокор-Бухоро” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган вақтида, “Бинокор-Малик” темир йўл бекатлари оралиғидаги 3907-км.да темир йўл излари устига тош бўлаклари қўйилганлигини хабар берган.
ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабарига кўра, бундан электровоз ва юк поезди ҳеч қандай зарар кўрмаган ва тўхтамасдан ҳаракатни давом эттирган.
Олиб борилган суриштирув ишлари давомида, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчилари, 2004 й.т. Д.Ф. ва 2006 й.т. С. М. темир йўл излари атрофида ўйнаб юрганда тош қўйишганлигини маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
“Шу ўринда ҳурматли фуқароларимизга эслатиб ўтамиз. Темир йўл транспорти юқори хавфга эга транспорт, шунинг учун хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг. Хавфсизлик қоидаларини бузиш билан сиз нафақат ўз ҳаётингизни хавф остига қўйган, балки темир йўл транспортида ҳаракатланиш хавфсизлигига таҳдид солган бўласиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
18:31 / 29.05.2026
Москва-Душанбе поезди ҳаракати 6 йиллик танаффусдан сўнг тикланади
23:50 / 19.05.2026
Навоийдаги конда яширинча олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
17:53 / 11.05.2026