Тошкент вилоятида 120 минг фуқарога карантин қоидаларини бузмаслик юзасидан расмий огоҳлантирув берилди
8 июнь куни ўтказилган тадбирлар давомида, фуқаролар томонидан карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ 1 682 та ҳолат қайд этилган.
Тошкент вилояти ИИББ ва ҳамкорликдаги ташкилотлар масъул ходимларидан тузилган «Ҳаракатдаги қўшма гуруҳ» томонидан, карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари юзасидан вилоятнинг минтақавий марказлари (туман-шаҳарлар) кесимида кенгайтирилган рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Вилоят ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда карантин тадбирларига 2 000 га яқин ИИО ходимлари тун-у кун хизмат қилмоқда.
ИИББ ҲПБ ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан 8 июнь куни ўтказилган тадбирлар давомида, фуқаролар томонидан карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ 1 682 та ҳолат қайд этилган. Аниқланган ҳолатларнинг 31 фоизи Чирчиқ ва Ангрен шаҳри ҳамла Қибрай ва Янгийўл туманларига тўғри келади.
Вилоят бўйича карантин қоидаларини бузиш эса тадбирлар бошидан жами 50 215тани ташкил этади. Қоидабузарликларнинг 33 фоизи Ангрен ва Чирчиқ шаҳарларига ҳамда Зангиота, Қибрай, Янгийўл туманларига тўғри келади.
Бир кунда 1 502 нафар, тадбирлар бошидан эса 120 мингдан ортиқ фуқаролар карантин қоидаларини бузмаслик юзасидан расмий огоҳлантирилган.
Шунингдек, ЙҲХБ инспекторлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида 19 нафар ҳайдовчи томонидан карантин қоидаларини бузиш, транспорт воситасини ҳужжатсиз бошқариш бўйича 162 та, шунингдек, транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш билан боғлиқ 5 та ҳолат аниқланган. Шу ва бошқа турдаги қоидабузарликлар билан тадбирлар бошидан 17 938 та автотранспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилган.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
21:15 / 07.11.2024
Тошкент вилоятида иситиш мавсуми 8 ноябрдан бошланади
11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22:14 / 05.11.2024