Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда коронавирусга чалинган 66 нафар бемор тузалди
Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар 3423 нафарга етди.
Пойтахтдаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида бир йўла 66 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, тузалганларнинг 40 нафари эркак, 26 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 80 ёшли отахон бўлса, ёши кичиги 2019 йил туғилган.
Ҳудудлар кесимида олинса, Тошкент шаҳридан 19 нафар, Андижон вилоятидан 9 нафар, Наманган вилоятидан 7 нафар, Тошкент вилоятидан 6 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидан 5 нафардан, Фарғона вилоятидан 4 нафар, Бухоро вилоятидан 2 нафар, Сирдарё, Қашқадарё, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларидан 1 нафардан.
Шундай қилиб Тошкент шаҳрида соғайганлар 1469 нафар бўлса, эндиликда улар 1535 нафарга етиб, даволанаётганлар 846 нафарни ташкил этмоқда.
Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар 3423 нафарга етди.
Мавзуга оид
16:40 / 16.05.2026
Сергелидаги қўланса ҳид: муаммо ечими нимага боғлиқ?
12:22 / 16.05.2026
Мутлақ рекорд: Тошкентда 912 марта қоида бузган Matiz аниқланди
12:11 / 15.05.2026
Ҳокимият шафелигида қурилган уйлар битмай туриб бузиладиган бўлди. Ҳокимга ишонганлар ҳоли не кечади?
20:31 / 13.05.2026