Давлатларнинг хавфсизлик рейтинги эълон қилинди
Дунёда энг хавфсиз давлат Исландия бўлиб қолмоқда. У Глобал тинчликсеварлик индекси Global Peace Index’да яна энг юқори поғонани эгаллади.
Иқтисодиёт ва тинчлик институти таҳлилий маркази давлатларнинг янги хавфсизлик рейтингини тақдим қилди. Рейтингнинг етакчи бешталиги ўзгаришсиз қолган.
Рўйхатда 2-ўринни Янги Зеландия, 3-ўринни Португалия эгаллаган. Энг хавфсиз давлатлар етакчи ўнталигига Австрия, Дания, Канада, Сингапур, Чехия, Япония ва Швейцария ҳам кирган.
Рейтингнинг энг охирги ўринларини Яман, Жанубий Судан, Ироқ, Сурия ва Афғонистон эгаллаган.
Ўзбекистон янги рейтингда аввалгисига нисбатан бир поғона пастлаб, 163 та давлат ичида 103-ўринни эгаллаган. Қўшни давлатлардан рейтингда энг яхши позицияга Қозоғистон эга бўлиб, у 70-ўринни эгаллаган. Шунингдек, Қирғизистон 93-ўринни, Тожикистон 107-ўринни ва Туркманистон 116-ўринни эгаллаган.
Global Peace Index Иқтисодиёт ва тинчлик институти жамиятшунослари ва иқтисодиётчилари томонидан 2007 йилдан бери тузиб келинади.
Индексни ҳисоблаш учун 163 та давлатдан олинган маълумотлар таҳлил қилинади. Бунда 23 та омил, жумладан жиноятчилик ва ўлим даражаси, сиёсий ва иқтисодий барқарорлик, инсон ҳуқуқларига амал қилиниши даражаси ҳисобга олинади.
Мавзуга оид
21:26 / 29.10.2024
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг хавфсизлиги кучайтирилди – ОАВ
22:10 / 26.10.2024
Исландияда тўрт кунлик иш ҳафтаси жорий этилди
13:03 / 05.10.2024
Энг хавфли пляжлардан бири: Исландиядаги қора қумли соҳилда сайёҳларни нима кутади?
18:24 / 12.09.2024