Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати тикланди
Ҳудудларнинг коронавирус тарқалиш хавфи даражасига кўра янгиланган рўйхатида «сариқ» тоифага киритилган Самарқанд шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати тикланди.
10 июндан шаҳарда баъзи автобус линиялари ва йўналишсиз таксилар фаолияти тикланди. Бироқ Самарқанд шаҳридан туманларга қатновчи маршрутлар ҳаракати ҳозирча тиклангани йўқ. Самарқанд шаҳрида ҳаракатланувчи жамоат транспорти йўналишларининг умумий ҳисобда 30 фоизи фаолияти тикланган. Талаб кўпайиши билан барча линиялар аста-секин очиб борилади.
Автобус ва таксилар ҳар уч соатда дезинфекцияланиши жиддий назорат қилинади. Транспорт воситаларига ниқобсиз йўловчилар чиқарилмайди. Маълумот учун, Самарқанд шаҳрида 54та автобус линияси мавжуд. Бутун вилоятда эса уларнинг сони 186та.
Мавзуга оид
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
20:22 / 26.05.2026
«Тошкент – Самарқанд» тезюрар автомагистралида интеллектуал транспорт тизими жорий этилади
10:53 / 20.04.2026
Шавкат Мирзиёев: Наркобизнесни қурол билан эмас, пулсиз қолдириш орқали енгиш мумкин
00:03 / 13.04.2026