Фоизсиз бўлиб тўлашга автомашина олиб берувчи яна бир МЧЖ фаолиятига чек қўйилди
Тергов давомида жабрланувчиларга етказилган 3.125.604.413 сўм моддий зарарнинг 1.110.000.000 сўми ундирилган.
2019 йил май ойидан 2019 йил сентябрь ойига қадар Э.И. ва бошқалар билан бирга уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб қонунга хилоф равишда Жиззах шаҳрида жойлашган Almaz Supеr Avto МЧЖни таъсис қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Улар фуқароларнинг мулкини эгаллаш мақсадида автотранспорт воситаларини фоизсиз 2 ва 5 йил муддатга пулини бўлиб тўлаш шарти билан фуқароларга олиб беришни ваъда қилган.
Қайд этилишича, бу шахслар фаолиятини реклама қилувчи флайерларни МЧЖда ташкил қилинган тарифлар турига қараб 2.625.000 сўмдан 9.100.000 сўмгача сотиб, ўзининг зиммасидаги мажбуриятни ОАВ ва интернет тармоғи орқали янги жалб қилинган Андижон, Фарғона ва Наманган филиалларида шартнома тузилган жами 446 нафар мижоздан қабул қилинган 3.125.604.413 сўм пуллардан 1.626.055.000 сўм пулларни МЧЖ ҳисоб рақамига кирим қилиб, қолган 1.499.549.413 сўм пулларни кирим қилмасдан фуқароларга автомашина олиб бермасдан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари якунига кўра, Э.И.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 188-1-моддаси 3-қисми “а,в” банди, 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 189-моддаси 1-қисми билан, Э.Қ. ва Д.Х.га ЖКнинг 188-1-моддаси 3-қисми “а,в” банди, 189-моддаси 1-қисми билан айб эълон қилиниб, Э.И.га нисбатан “қамоққа олиш”, Э.Қ. ва Д.Х.га нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов давомида жабрланувчиларга етказилган 3.125.604.413 сўм моддий зарарнинг 1.110.000.000 сўми ундирилган.
Жиноят иши тегишли тартибда суд муҳокамасига юборилган, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
09:31 / 20.11.2024
Жиззахда икки бола машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
11:24 / 06.11.2024