Кампирўлдидан Тентаковулгача: Пайариқда 8та қишлоқ номи ўзгарди
Охирги йилларда республикада кўплаб аталиши «хунук» деб топилган ҳудудларнинг номи ўзгартирилмоқда. «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонунда белгиланган талаблардан келиб чиқиб Самарқанд вилояти Пайариқ туманида ташкил этилган махсус комиссия томонидан 8та қишлоқнинг номи ўзгартирилди.
Номи ўзгарган қишлоқлар орасида Кампирўлди, Тентаковул, Қўтирбулоқ, Қарри каби ҳудудлар бор. Пайариқ туман ҳокимлигининг ахборот хизмати қайси қишлоқларнинг номи ўзгарганини эълон қилди.
Эндиликда Пайариқда қуйидаги қишлоқлар бошқача ном билан аталади:
Бешкал қишлоғи номи БЕШБУЛОҚ деб, Кампирўлди қишлоғи МАШЪАЛ деб, Қарри қишлоғи НАВРЎЗ деб, Қўтирбулоқ қишлоғи САХОВАТ деб, Тентаковул қишлоғи МИТАНОБОД деб, Вали қишлоғи ВАЛИЙ деб, Батрак қишлоғи КАТТАБОҒ деб, Қўтиркент қишлоғи номи ЯНГИ ҲАЁТ деб ўзгартирилди.
Мавзуга оид
18:12 / 09.11.2024
Бир чуқурдаги икки мурда – Пайариқдаги қотиллик тафсилоти
16:43 / 07.10.2024
Бир мактабга бахшида умр: 60 йилдан буён ишлаб келаётган пайариқлик ўқитувчи
19:20 / 16.01.2024
Пайариқда адвокат қайнукасини пичоқлади. Жабрланувчи томон у қамоққа олиниши керак деб ҳисобламоқда
13:24 / 06.01.2024