Самарқанд вилоятининг Пайариқ ва Тойлоқ туманига янги ҳокимлар тайинланди.

Бугун, 5 август куни халқ депутатлари Пайариқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилиб, туман ҳокими Исроил Жабборов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод қилинган.

Сессияда Шунқор Худойбердиев Пайариқ тумани ҳокими этиб тасдиқланган.

Шунқор Худойбердиев. Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Шунқор Худойбердиев 1971 йилда Паст Дарғом туманида туғилган. 1988–1993 йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида таҳсил олган.

У 2016–2019 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлган, 2019 йилда Паст Дарғом тумани ҳокими лавозимига тайинланган. 2023 йил апрелидан бугунга қадар у Самарқанд вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди.

2023 йил август ойидан Пайариқ туманига раҳбарлик қилиб келган Исроил Жабборов олдинроқ тадбиркор мулкини суднинг ҳал қилув қарори кучга кирмасдан ичидаги техникалари билан бирга буздириб ташлагани билан ОАВ эътиборига тушганди.

Исроил Жабборов

Ўшанда у бинони бузиш учун олиб борилган техника ҳайдовчисига «Бос! Тозала!» дея топшириқ берган эди.

Айни вақтда у қайси лавозимга ўтказилаётгани маълум эмас.

Бугун халқ депутатлари Тойлоқ тумани кенгашининг ҳам навбатдан ташқари сессияси ўтказилиб,