МИБ: Банк фойдасига 35,5 млрд сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди
Мажбурий ижро бюросининг Шўрчи туман бўлими иш юритувига Шеробод туманлараро иқтисодий судининг қарорига ундирувчи банк ҳисобига қарздор текстиль ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда қўшимча жавобгар корхона ва мутасадди идоралардан жами 35 миллиард 519 миллион 732 минг сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан суд қарорига асосан қарздор тарафларнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, сўровномалар натижадларига кўра балансида бўлган кўчмас мулкларга нисбатан нотариус ва кадастр тақиқлари ўрнатилиб, қарздор текстиль корхонасига тегишли бўлган Шўрчи туманида жойлашган ип калава фабрикаси ва ип калава ишлаб чақариш ускуналари хатланган.
Шунингдек, ушбу бино ва иншоатлар Мажбурий ижро бюросининг Шўрчи туман бўлими томонидан жорий йилнинг 27 январь куни белгиланган тартибда баҳоланиб, электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилиб, 9 июнь куни 35 миллиард 519 миллион 732 минг 31 сўмга сотилиб, ундирувчи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фойдасига ўтказилиб берилди.
Мавзуга оид
20:45 / 10.09.2024
Тошкентда йўл ҳаракати қоидаларини 363 марта бузган Spark хатловга олинди
22:05 / 19.07.2024
Қашқадарёда йўл ҳаракати қоидаларини 105 марта бузган Gentra хатловга олинди
09:55 / 19.07.2024
Машина ёки кўчмас мулкда тақиқ бор-йўқлигини текшириш тизими ишга туширилди
17:55 / 05.06.2024