«Чекланган шерикчилик тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди
Қонуннинг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига инвестициялар жалб қилиш учун ҳуқуқий асос яратиш ва чекланган шерикчилик шартномаси асосида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Чекланган шерикчилик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Шерикчилик – чекланган шерикчилик шартномаси асосида тузилган юридик ташкилот шакли.
Чекланган шерикчилик даромад келтириш-келтирмаслигидан қатъи назар, банк фаолиятидан ташқари исталган қонуний фаолият, мақсад ёки фаолиятни олиб бориши мумкин.
Чекланган шерикчилик қонунчилик ёки чекланган шерикчилик шартномаси тақдим этадиган барча ҳуқуқ ва имтиёзларга, шу билан бирга, бизнес, чекланган шерикчилик мақсади ёки фаолиятини юритиш, ривожлантириш ёки унга эришиш учун лозим бўлган, юридик шахс ваколатларига эга бўлиши шарт ва амалга ошириши мумкин.
Чекланган шерикчилик фирма номи туширилган муҳр, штамп ва бланкаларга, ўз эмблемасига, шунингдек, белгиланган тартибда рўйхатга олинган товар белгиси ва фуқаролик муомаласи, товар, ишлар ва бошқа хизматларни индивидуаллаштиришнинг бошқа воситаларига эга бўлиши мумкин.
Чекланган шерикчилик шартномаси асосида иккита ёки бир нечта шахс (шерик) юридик шахс тузиб, ўз маблағларини бирлаштириш ва шерикчиликдаги инвестицион фаолиятни амалга ошириш мажбуриятини олади.
Чекланган шерикчилик шартномасида шериклар чекланган шерикчилик шартномасида кўрсатилган доирада ва ҳажмда иштирок этиб, бунда битта ёки бир нечта шерик (бошқарув компанияси) барча шериклар номидан ҳамкорларнинг умумий ишини юритади.
Малакали инвесторлар чекланган шерикчилик шартномаси томонлари бўлиши мумкин.
Хорижий юридик шахслар, шунингдек, хорижий ҳуқуқ бўйича юридик шахс бўлмаган хорижий ташкилотлар, ушбу шахсларнинг Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида белгиланган ҳуқуқий мақоми хусусиятларидан келиб чиқиб, чекланган шерикчилик шартномаси бўйича шерик сифатида иштирок этиши мумкин.
Шерикчилик шартномаси сони элликдан ошмаслиги керак.
Чекланган шерикчилик шартномаси томонлари ва бошқа шахслар чекланган шерикчилик шартномаси асосида амалга оширилаётган қўшма инвестицион фаолият бўйича реклама жойлаштириши, шунингдек, оммавий оферта йўли билан шерикчиликдаги инвестицион фаолиятга янги шахсларни жалб этишга ҳақли эмас.
Чекланган шерикчилик шартномасида уни индивидуаллаштириш мақсадида “чекланган шерикчилик” сўзларини ўз ичига олган чекланган шерикчилик номи (индивидуал атамаси), чекланган шерикнинг Тадбиркорлик субъектларини Ягона давлат реестрида рўйхатга олишда олинган СТИР рақами кўрсатилади.
Чекланган шерикчиликни таъсис этиш ҳамда Тадбиркорлик субъектларини Ягона давлат реестрида рўйхатга олиш учун қўшимча равишда Низом ва таъсис шартномалари талаб этилмайди. Чекланган шерикчилик шартномаси ва умумий ишларни юритиш сиёсати юридик шахсни таъсис этувчи таъсис ҳужжатлар саналади.
Тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестрида рўйхатдан ўтгандан сўнг чекланган шерикчиликлар ариза тўлдириб, унга чекланган шерикчилик шартномаси, давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхалари ва бошқарувчи шерик тўғрисидаги маълумотларни илова қилиб, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли давлат органида рўйхатга олиниши шарт.
Шерикларнинг чекланган шерикчилик шартномаси, унга ўзгартиришлар киритилган келишув (шартномалар) билан танишиш имконияти чекланмаслиги лозим.
Чекланган шерикчилик шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқага ўтказиш, жумладан, уларни ҳуқуқий ворислик натижасида бошқага ўтказиш, шунингдек, чекланган шерикчилик шартномасига янги шерик қўшиш муносабати билан чекланган шерикчилик шартномаси иштирокчисини алмаштириш чекланган шерикчилик тўғрисидаги амалдаги шартномани бекор қилиш ва унинг барча иштирокчилари ўртасида чекланган шерикчилик тўғрисидаги янги шартнома тузишни тақозо этмайди. Чекланган шерикчилик шартномасига янги иштирокчини қўшиш шерикларнинг умумий йиғилиши қарори билан, ушбу шартномада кўрсатилган тартиб ва шартлар асосида амалга оширилади, агарда чекланган шерикчилик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса.
Чекланган шерикчилик шартномасига қўшилиш бирламчи чекланган шерикчилик шартномаси тузиладиган тартибда расмийлаштириладиган ва имзоланадиган (иштирокчиларнинг амалдаги тартибини ҳисобга олиб) қўшимча шартнома тузиш орқали амалга оширилади, агарда чекланган шерикчилик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса. Бунда шартнома иштирокчиси бирламчи чекланган шерикчилик шартномасининг барча шартлари ва бандларини қабул қилади, агарда томонлар келишувида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса. Қўшилиш тўғрисидаги қўшимча шартномада шерикчиликнинг янги иштирокчиси умумий ишга қўшадиган ҳиссасини киритиш шартлари, тартиби, муддатлари ва олинадиган даромадни тақсимлаш тартиби белгиланади.
Шартнома ёки унга киритилган ўзгартиришлар Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрида рўйхатга олинган кундан эътиборан чекланган шерикчилик шартномаси тузилган, унга киритилган ўзгартиришлар эса кучга кирган ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:23 / 26.08.2024
Қийноқ оқибатидаги ўлим ҳолатлари учун жавобгарлик кучайтирилади
11:49 / 20.06.2024
Маҳаллий кенгашларга депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
13:23 / 09.04.2024
Депутатлар ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига оид қонунни қабул қилди
15:29 / 27.02.2024