Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пекинда 56 кун ичида коронавирусдан илк касалланиш ҳолати қайд этилди
Хитой пойтахти Пекинда 56 кун ичида коронавирусдан илк касалланиш ҳолати қайд этилди. Вирус шаҳардан охирги 2 ҳафта ичида ташқарига чиқмаган 52 ёшли эркакда аниқланган.
Фото: REUTERS / Thomas Peter
Таъкидланишича, эркак 10 июнда маҳаллий шифохонага юқори тана ҳарорати, мадорсизлик шикояти билан мурожаат қилган. Бироқ унда йўтал, томоқ оғриши ёки кўкрак сиқиши ҳисси бўлмаган. Охирги 2 ҳафта у Пекиндан ташқарига чиқмаган ва четдан келганлар билан яқин мулоқот қилмаган.
Ҳозирда эркак изоляцияланиб, шифохонада даволанмоқда. Айни вақтда мутахассислар эркак яшаган Сичэн туманида эпидемиологик тергов ўтказмоқда. Жумладан, охирги ҳафталарда хориждан ёки Хитойнинг эпидемиологик хавф юқори бўлган ҳудудларидан келган барча текширилмоқда.
Пекиннинг касалликларни назорат қилиш ва уларнинг олдини олиш маркази раҳбари ўринбосари Пан Синхонинг таъкидлашича, бу ҳодиса Пекинда ҳамон касалланиш эҳтимоли мавжудлигини ҳамда пойтахтда касалликлар тарқалиши ортидан назорат ва уларнинг олдини олиш соҳасидаги вазиятнинг жиддийлиги, мураккаблиги ва олдиндан айтиб бўлмаслигини ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаб ўтган.
Пекин ҳукумати шаҳарда эпидемиологик вазият анча яхшилангани сабабли коронавирус сабабли киритилган аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасида фавқулодда вазиятларга жавоб беришни 6 июндан 3-даражага пасайтирганди. 1-даража эса Пекинда 24 январда киритилиб, 30 апрелда 2-даражага пасайтирилганди. Жавоб беришнинг ҳаммаси бўлиб 4 та даражаси мавжуд.
Мавзуга оид
15:00 / 29.07.2025
Пекинда сув тошқинлари оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
11:29 / 05.05.2025
Ўзбекистонда Пекин технология институти филиали очилиши мумкин
13:12 / 11.12.2024
Bloomberg: Пекин АҚШ ва ЕИга УУА деталларини етказиб беришни қисқартирди
15:32 / 26.11.2024